Норманд ороллари таркибига кирувчи энг йирик – Жерси оролида The Polar Capital деб номланган шахмат фестивали ўз якунига етди. Jersey International Chess Tournament мусобақасида ўзбекистонлик Жаҳонгир Воҳидов (2508) ҳам муваффақиятли иштирок этди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Учинчи рақам остида таснифланган Жаҳонгир Воҳидов 9 имкониятдан 7 очко жамғариб, мусобақа ғолибига айланди. Самарқандлик ёш гроссмейстер сўнгги турда оқ доналарда англиялик Жованка Хьюзка билан дуранг ўйнади. Шу тариқа, Жаҳонгир Воҳидов турнир ғолиблиги билан бирга 1,5 минг евро мукофот пулига ҳам эга бўлди.
Турнирда 6,5 очко тўплаган латвиялик гроссмейстер Игорс Раусис иккинчи, полшалик гроссмейстер Мишал Красенков учинчи ўринни эгаллади. Бу икки шахматчининг рейтингда Ўзбекистон вакилидан юқорида турганлиги эътиборга молик ҳолат.
Изоҳ (0)