Саудия Арабистони Швеция билан дипломатик можаро туфайли ўзининг Стокгольмдаги элчисини чақириб олишга қарор қилди, деб хабар бермоқда «РБК».
Қайд этилишича, 10 март куни Швеция Саудия Арабистони билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани узайтиришдан бош тортган эди. Бундай қарорга араб дипломатлари Швеция ТИВнинг Саудия Арабистонидаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни танқид қилишига норозилиги туфайли келинган.
Ўз навбатида, Швеция Саудия Арабистонида блогер Раиф Бадавийнинг 10 йилга озодликдан маҳрум этилиши ва ўнлаб дарра уришга маҳкум этилишини қоралаб чиққан эди.
Изоҳ (0)