Италия Олий суди аввалроқ Милан апелляция суди томонидан собиқ бош вазир Сильвио Берлусконига нисбатан «Руби иши» бўйича чиқарилган оқлаш ҳукмини тасдиқлади, деб ёзади Meduza.
Энди бунгача уч марта бош вазир лавозимини эгаллаган 78 ёшли Берлусконида яна сиёсатга қайтиш имконияти пайдо бўлди.
Руби лақаби билан таниқли бўлган марокколик раққоса Карима ал Маруг туфайли ўз номини олган иш бўйича тергов 2011 йилда бошланган эди. Италиялик сиёсатчи ўша вақтда 18 ёшга тўлмаган раққоса билан интим алоқада бўлганликда айбланган эди.
Изоҳ (0)