Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров республикадаги раҳбар ходимлар маошларини қисқартиришга қарор қилди. Бу ҳақда у ўз Instagram’ида айтиб ўтди.
Чеченистон Республикаси раҳбари, ҳукумат раиси, депутатлар, вазирлар, уларнинг ўринбосарлари ва бошқа идораларнинг уларга тенг бўлган ходимлари бундан буён ойига аввалгидан 10 фоизга кам маош олади.
«Ғарб давлатлари ва АҚШ санкциялар орқали Россиянинг ички ва ташқи сиёсатига таъсир ўтказмоқчи. Бу билан ҳеч нарсага эриша олишмайди. Биз Россия раҳбарияти позициясини қатъий қўллаб-қувватлаймиз. Мен бош вазирга бошқа харажатларни камайтириш имкониятларини ҳам кўриб чиқишни топширдим», — дея қайд этди Қодиров.
Изоҳ (0)