Украина Олий радаси Қримнинг босиб олиниши ва Россиянинг Украина ҳудудидаги ҳарбий тажовузи бўйича тергов ишини кўриб чиқиш учун Гаага трибуналига топшириш ҳақидаги аризани қабул қилди. Бу ҳақда Украина бош вазири Арсений Яценюкка таяниб, «Сегодня.ua» хабар берди.
Шунингдек, Яценюк Қримнинг босиб олиниши ҳақидаги Россия фильми трейлерини ҳам тилга олди. У Адлия вазирлигидан ушбу трейлерни ва кейинроқ чиқадиган тўлиқ фильмнинг ўзини ҳам Гаага трибуналига юборишни сўради.
«Ушбу фильм Украинанинг Қримдаги ҳудудини босиб олиш, халқаро ҳуқуқни бузиш ҳақида ким буйруқ бергани ва бунинг учун ким жавобгар эканлиги ҳақидаги саволларга жавоб беради», — дея қўшиб қўйди бош вазир.
Изоҳ (0)