Россия Давлат думасида Қозоғистондаги президентлик сайловларида Нурсултон Назарбоев номзодининг илгари сурилишини маъқуллашмоқда, дея хабар бермоқда «РИА Новости» МДҲ, Евросиё интеграцияси ва ҳамюртлар билан алоқалар масалалари бўйича қўмита раиси Леонид Слуцкийга таяниб.
Назарбоев ўзи етакчилик қиладиган «Нур Отан» партиясининг 16-съездида президентликка номзод этиб сурилган эди.
«Нурсултон Назарбоев атоқли сиёсатчидир, уни Россияда танишади ва ҳурмат қилишади», — деди депутат.
У, шунингдек, Давлат думаси депутатлари 26 апрель куни бўлиб ўтадиган Қозоғистон президентлигига сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этиш учун таклиф қилинишини кутаётганлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)