Навоий вилояти онкология диспансерининг янги биноси фойдаланишга топширилди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Замонавий ва қулай шароитларга эга масканда 50 қатновга мўлжалланган поликлиника, 60 ўринли шифохона, радиология ҳамда маъмурият биноси ўрин олган. Айни пайтда марказда 17 нафар малакали шифокор ҳамда 90 га яқин ҳамшира аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)