Асли ўзбекистонлик модель қиз Dolce&Gabbana юзига айланди
Италиянинг машҳур Dolce&Gabbana модалар уйи баҳор-ёз мавсуми учун мўлжалланган тўплами рекламасида суратга тушиш учун таниқли моделлар Бьянка Балти, Виттория Черетти, Бланка Падилья ҳамда асли ўзбекистонлик Ирина Шариповани
таклиф қилди.
Футбол мухлиси ўз қайлиғини Роналдунинг футболкасига алмаштиришни таклиф қилди
Испания чемпионати доирасидаги Бильбаонинг «Атлетик» ҳамда Мадриднинг «Реал» клублари ўртасидаги ўйинда учрашувни томоша қилиш учун келган мухлислардан бири «Криштиану, менга футболкангни совға қилсанг, мен сенга қайлиғимни бераман» деб ёзилган баннерни
кўтариб олган.
Путин: Қримдаги операцияда гапни чўзмаслик учун йирик калибрли пулемётларни олиб бориб қўйгандик
Россия президенти Владимир Путин «Россия 1» телеканалида эфирга узатиладиган Андрей Кондрашовнинг «Ватанга йўл» фильмида Қримнинг Россияга қўшиб олиниши бўйича операция қандай ўтказилгани ҳақида
гапириб беради.
Эксперт: Малайзия «Боинг»и атайлаб йўналишдан четга оғдирилган ёки олиб қочиб кетилган
Мавжуд далиллар Малайзиянинг йўқолган «Боинг»идаги коммуникация узатувчиси — самолёт турган жойи ҳақида маълумот берувчи транспондер ва унинг техник тизимлари ҳолати ҳақида ахборот узатувчи Acars тизими ўчириб қўйилганлигидан дарак бермоқда. Бу шуни билдирадики, самолёт режалаштирилган йўналишдан атайлаб
оғдирилган.
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 5,48 сўмга ошди
1 АҚШ доллари ўтган ҳафтагидан 5,48 сўмга ошиб, 2472,34 сўмни, 1 евро ўтган ҳафтагидан 42,52 сўмга пасайиб, 2749,98 сўмни, 1 Россия рубли ўтган ҳафтагидан 0,95 сўмга ошиб, 41,21 сўмни
ташкил этди.
Изоҳ (0)