Россия президенти Владимир Путин Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни «меҳнат муваффақиятлари, қизғин жамоатчилик фаолияти ва кўп йиллик виждонли иши учун» «Шараф» ордени билан тақдирлади, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Шунингдек, спорт гимнастикаси бўйича тўққиз карра Олимпиада чемпиони, Собиқ Иттифоқда хизмат кўрсатган спорт устаси, Россия олимпиячиларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси васийлик кенгаши аъзоси Лариса Латинина II даажали «Ватан олдидаги хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.
Александр Невский ордени эса Ростов вилояти губернатори Василий Голубёв ва февраль ойида 90 ёшлик юбилейини нишонлаган сиёсий шарҳловчи, тележурналист ва ёзувчи Валентин Зоринга берилди.
Изоҳ (0)