Суд сиёсатчи Борис Немцовни ўлдиришда гумон қилиб, уч кишини ҳибсга олишга рухсат берди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Бунда гап Хамзат Бахаев, Тамерлан Эскерханов ва Шагит Губашев ҳақида бормоқда.
Аввалроқ суд Борис Немцовни отиб ўлдиришда алоқадорлигини тан олган Заур Дадаевни ҳибсга олиш ҳақида қарор қилган эди.
Гумонланувчилар жами олти кишидан иборат бўлган, бироқ улардан бири Грознийда қўлга олиш чоғида ўз гранатасидан портлаб кетган.
Икки шубҳаланувчи — Шагит Губашев ва Рамзан Бахаев айбловни рад этиб, суддан уларни ҳибсда сақламасликни сўрамоқда.
Изоҳ (0)