Ҳаракатланиш учун фақат қуёш энергиясидан фойдаланувчи Solar Impulse 2 самолёти 2015 йил мартида тарихда биринчи дунё бўйлаб саёҳатга жўнади, дея хабар бермоқда «Newskaz.ru».
Учиб кетиш жараёни Ал Батин аэропортидан Sky News Arabia телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.
Solar Impulse 2 ўтган йилнинг апрелида тақдим этилган, июнида эса синовлардан муваффақиятли ўтган эди. Унинг қанотлари қулочи 72 метр, оғирлиги 2,3 тоннага тенг. Самолёт қаноти 17,2 мингта қуёш батареялари билан қопланган. Самолётнинг максимал тезлиги соатига 140 километрни ташкил этади.
Изоҳ (0)