Малайзиянинг йўқолган «Боинг»и атайлаб йўналишдан четга оғдирилган ёки олиб қочиб кетилган, деб ҳисоблайди аввалроқ Авиация ҳодисаларини тергов ва таҳлил қилиш бюросини бошқарган франциялик эксперт Жан-Поль Троадек. Бу ҳақда «Коммерсант» хабар бермоқда.
«Мавжуд далиллар самолётдаги коммуникация узатувчиси — самолёт турган жойи ҳақида маълумот берувчи транспондер ва унинг техник тизимлари ҳолати ҳақида ахборот узатувчи Acars тизими ўчириб қўйилганлигидан дарак бермоқда. Бу шуни билдирадики, самолёт режалаштирилган йўналишдан атайлаб оғдирилган», — деди у.
Шунингдек, эксперт сўзларига кўра, ушбу тизимлар самолёт Малайзия назорат хизматлари кузатувидан Вьетнам хизмати назоратига ўтиш чоғида ўчириб қўйилган. «Буни фақат диспетчерлик хизматлари фаолиятидан яхши хабардор бўлган кишигина амалга оширган бўлиши мумкин», — дея хулоса қилди у.
Malaysia Airlines’нинг Куала-Лумпурдан Пекинга учиб кетаётган самолёти 2014 йил 8 мартга ўтар кечаси радарлардан йўқолиб қолган эди. Кема бортида 239 киши бўлган.
Изоҳ (0)