Куала-Лумпурдаги бош диспетчер ўз иш вақтида Малайзия «Боинг»и радарлардан йўқолиб қолгач ҳам, тўрт соат давомида ухлаб қолган, дея хабар бермоқда «РИА Новости» ҳодиса тергови бўйича ҳисоботга таяниб.
Самолёт маҳаллий вақт билан 01:20 да сигнал бермай қўйган. 05:20 да бошланган суҳбатда Malaysia Airlines ходими Куала-Лумпур аэропорти диспетчеридан самолёт учун жавобгарликни вьетнамлик ҳамкасбларига топширган-топширмаганлиги ҳақида бир неча марта сўраган. Малайзиялик диспетчер ўз иши 03:00 да бошлаганини, шунинг учун бунинг аниқлигига ишончи комил эмаслигини айтган. Шундан сўнг диспетчер бошлиғини уйғотиб, буни текшириб кўришини таъкидлаган.
Вьетнам диспетчерлари эса 20 дақиқадан сўнггина самолёт уларнинг ҳаво ҳудудига кирмаганлигини билдирган, аслида эса улар икки дақиқадаёқ бу ҳақда билиши керак бўлган.
Шунингдек, авиакомпания ҳам фалокат босқичини ҳаво кемаси билан сўнгги алоқадан 5 соат-у 13 дақиқа ўтгачгина эълон қилган, илк қидирув самолёти эса «Боинг»ни излашга 10 соатдан сўнг отланган.
Malaysia Airlines’нинг Куала-Лумпурдан Пекинга учиб кетаётган самолёти 2014 йил 8 мартга ўтар кечаси радарлардан йўқолиб қолган эди. Кема бортида 239 киши бўлган.
Изоҳ (0)