Жанубий Корея президенти Пак Кин Хэ касалхонада ётган АҚШ элчиси Марк Липпертни зиёрат қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости». У ўтган ҳафта маҳаллий миллатчи томонидан яраланган эди.
Липпертга ҳужум 5 март куни эрталаб, дипломат Сеул марказидаги учрашувга отланганида амалга оширилган эди. Элчи кучли қон кетиши билан касалхонага етказилган, у ерда унинг жароҳатига 80 та чок туширилган эди. Шифокорлар сўзларига кўра, Липпертнинг аҳволи тез яхшиланмоқда, шу ҳафта унга жавоб берилиши мумкин.
Изоҳ (0)