Тошкент шаҳрида йўл-патрул хизмати ходимлари аёл ҳайдовчиларни тўхтатиб, уларга 8 март байрами муносабати билан гул совға қилмоқда. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари маълум қилган.
Жумладан, гуруҳга совға сифатида гул олган аёлларнинг ўзлари ёки гувоҳлар бундан далолат берувчи фотосуратларни жойлаштирган.
Аввалроқ, Тошкентнинг таниқли ишбилармонлари 8 март куни аёлларга бепул такси хизматини кўрсатиши маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)