«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 2017 йилгача Boeing-787-800 Dreamliner самолётларига техник хизмат кўрсатиш маркази қурилишини якунлайди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Марказ қурилиши 2014 йилда бошланган бўлиб, 2016 йил охирида тугалланади. Қиймати 40 миллион долларга тенг лойиҳа Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 28 миллион долларлик кредити ва авиакомпания хусусий маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда.
2007—2008 йилларда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Boeing билан жами 645 миллион долларлик тўртта Boeing-767-300ER ва иккита Boeing 787-8 Dreamliner самолётларини сотиб олиш ҳақида шартнома имзолаган. 2014 йилнинг июлида Boeing-767-300ER’ни етказиб бериш бўйича шартнома амалга оширилган. Иккита 787-800 Dreamliner эса 2016 йилда етказиб берилади.
Изоҳ (0)