Наманган вилояти Норин туманидаги Ҳаққулобод шаҳрида жойлашган велосипед ишлаб чиқарувчи Norin mechanical plant МЧЖ янги моделдаги тоғ велосипедини чиқара бошлади, деб ёзади «12news.uz». У экологик тоза транспорт бўлиб, электр кучи билан тортилади.
Айни пайтда корхонада турли мақсадларга мўлжалланган саккиз хил моделдаги велосипедлар ишлаб чиқарилади. Тез орада норинликлар хорижий бозорларга ҳам чиқиш ниятида.
Икки йилга яқин муддат ичида корхона 10 минг донадан ортиқ велосипед чиқаришга улгурди.
Изоҳ (0)