Аввал хабар берганимиздек, 2015 йил 2 март куни соат 7:00 атрофида Зангиота туманида яшовчи Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси сухандони Раҳматилла Мирзаевнинг мурдаси ўз яшаш уйида қотиллик аломатлари билан топилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабарига кўра, Тошкент вилоят прокуратураси ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида мазкур қотиллик иссиқ изларидан фош этилиб, жиноятни Қ. Шоазизов содир этганликда айбланиб, қамоққа олинди.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)