Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Дональд Туск Европа Иттифоқи Кенгаши Президенти этиб сайланганим муносабати билан табрик йўллагани учун Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга самимий миннатдорлик изҳор этилган мактуб йўллади. Мактуб матни ЎзА томонидан эълон қилинган.

Фото: aeronet.cz

Фото: aeronet.cz
«Мен ўз вазифамни бажаришга киришар эканман, бу лавозимда муайян мақсадларни назарда тутганимни баён қилган эдим. Хусусан, Европа Иттифоқи халқаро майдонда муҳим ўрин тутишига, демократия ва фаровонлик бўйича тажриба алмашишига, дўстлар ва хорижий шериклар билан тинчлик ва бирдамлик каби эзгу мақсадлардан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилишига қатъий ишонаман. Ўзимнинг бутун билим ва тажрибамни, куч-қувватимни ушбу хайрли ишларга бағишлаш ниятидаман. Сиз билан яна учрашишни кутиб қоламан», − дейилади мактубда.

Маълумот учун, 2007 йил 16 ноябрдан 2014 йил сентябргача Польша бош вазири бўлган Дональд Туск 2014 йил 30 август куни Европа Иттифоқи Кенгаши Президенти этиб сайланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Эрдўғоннинг ҳокимиятда қолиши Марказий Осиё давлатларига қандай таъсир қилади? Экспертлар фикри
Маҳаллий
“Адолат” партияси Ўзбекистон президентлигига номзодини тасдиқлади
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди