Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманган вилоятида ҳомиладорлик бўйича уй картасини жорий қилиш бўйича синов лойиҳасини амалга оширмоқда, деб ёзади Uzbekistan Today.
Экспериментда 60 минг аёл қатнашмоқда. Натижаларга қараб, ушбу тажрибани республиканинг барча ҳудудларида тарқатиш режалаштирилмоқда.
Уй картаси ҳомиладор аёллар ва уларнинг оила аъзоларини ҳомиладорликнинг кечиши ва туғруқдан кейинги даврни кузатиш жараёнига жалб этиш мақсадида ишлаб чиқилган. Бу ҳомиланинг ривожланиш меъёридан чиқиш ҳолатларини вақтида аниқлаш ва тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилиш учун зарур.
Умумий амалиёт шифокори ёки акушер аёл ва унинг оила аъзоларига уй картасидан тўғри фойдаланишни ўргатади, аёл шифокор қабулига келганда картадаги қайдлар ўрганиб чиқилади ва тегишли маълумот берилади.
Изоҳ (0)