«Россия 1» телеканали 4 март куни ўз эфирида қисман Бухорода суратга олинган «Темурланг. Даштлар меъмори» ҳужжатли фильмини намойиш этади, дея хабар бермоқда «Восточный экспресс» нашри.
Олег Ҳафизов (муаллиф) ва Роман Шмидт (режиссёр) фильми Москва вақти билан 9:00 (Тошкент вақти билан 11:00) да эфирга чиқади. Айни пайтда лойиҳанинг канал расмий сайтига жойланган трейлерини томоша қилиш мумкин.