Ўзбекистон ва Германия ҳукумати ва бизнес тузилмалари вакиллари умумий қиймати 2,8 миллиард долларга тенг инвестициявий ва кредит битимлари, техник ҳамкорлик лойиҳаларини имзолади, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.
Келишувлар пакети ўзбек делегациясининг бош вазир биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов раҳбарлигида 23—26 февраль кунлари Германияга ташрифи якунлари бўйича имзоланди.
Ушбу маблағлар кимё, машинасозлик, электр техникаси, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноатига, янги турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқаларга йўналтирилади.
Изоҳ (0)