Бангладешда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш мусобақасига тайёргарлик кўраётган U-23 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Йиғин 5–8 март кунларига мўлжалланган. Ашурматов шогирдлари 7 март куни пойтахт клубларидан бирига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Тошкентдаги йиғин ниҳоясига етиши билан олимпиячилар дарҳол Вьетнамга йўл олади ва у ерда 15 мартга қадар ўқув-йиғин машғулотларини олиб боради. Йиғин давомида жамоа Вьетнам олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Осиё чемпионати саралашида иштирок этиш учун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси делегацияси 20 март куни Бангладешга йўл олади. Мусобақа 25–30 март кунларига мўлжалланган.
Ўзбекистон вакиллари “E” гуруҳида мезбонлардан ташқари, Сурия ва Ҳиндистон термаларига қарши учрашувларда майдонга тушади.
Изоҳ (0)