Украина президенти Пётр Порошенко ўзининг Бирлашган Араб Амирликларига қилган ишчи ташрифи муваффақиятли ўтганини таъкидламоқда, деб ёзади «Newsru.ua» давлат раҳбари матбуот хизматига таяниб.
Хабар берилишича, Украина Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Виктор Муженко давлат раҳбари иштирокида Украина ва БАА ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатни имзолаган.
«Бу бизнинг ҳарбий-техник соҳадаги ҳамкорлигимизни анча осонлаштириб, меъёрга солади», — деди Порошенко.
Изоҳ (0)