Нью-Йоркнинг Манхэттен тумани маслаҳатчилар суди Фаластинни озод қилиш ташкилоти (ФОТ) ва Фаластин ҳукуматига 2002—2004 йилларда Қуддусдаги терактлар натижасида ҳалок бўлган ёки жабрланган АҚШ фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларига 218,5 миллион доллар тўлаш мажбуриятини юклади, деб ёзади ТАСС.
Тегишли қарор шу асосда қабул қилиндики, ФОТ ва мухторият раҳбарлари ўша ҳужумлар ташкилотчиларини яширган ва уларга ҳамкорлик қилган, шу туфайли улар энди товон пули тўлаши керак.
Нью-Йорк судига даъво ҳужумларда қурбон бўлган ёки жароҳат олган америкалик ўн нафар фуқароларнинг оилалари томонидан берилган.
Изоҳ (0)