Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Хитой билан талаш бўлиб турган Аруначал Прадеш туманига ташриф буюргани учун Хитой Халқ Республикаси Ҳиндистонга «расмий эътироз билдириб, қатъий норозилик изҳор этди». Бу ҳақда расмий Хитой ОАВларига таяниб, Interfax хабар берди.
ХХР ташқи ишлар вазири ўринбосари Лю Чжэньминь Ҳиндистоннинг Хитойдаги элчисини чақириб, бош вазирнинг бундай хатти-ҳаракати «Хитойнинг ҳудудий суверенитети, ҳуқуқ ва манфаатларига путур етказиши»ни айтди.
У шунингдек, Модининг ташрифи ҳудудий муаммо бўйича икки давлат ўртасидаги келишмовчиликларни сунъий равишда кескинлаштиришини ва томонлар ўзаро келишиб олган тамойилларга қарши чиқишини таъкидлади.
Изоҳ (0)