Луганск яқинида Донбассдаги жанговар ҳаракатлар чоғида қўлга олинган асирларни айирбошлашди. Meduza’нинг Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари маслаҳатчиси Маркиян Лубкивскийга таяниб хабар беришича, 140 нафар украиналик ҳарбий хизматчилар озод этилган. Улар ДХР ва ЛХР ҳарбий қисмларининг 52 нафар жангчисига айирбошланди.
ДХР вакиллари сўзларига кўра, Украина аскарларидан бири айирбошлашдан бош тортиб, ЛХРда қолишга қарор қилган. Бундан ташқари, ДХР Украина томонидан озод этилганларнинг ярмигина жанговар ҳаракатларда иштирок этганини, қолгани тинч аҳоли вакиллари эканини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)