Буюк Британия Россияга қарши санкцияларни кучайтириб, ҳатто уни «саккизлик» (G8)дан четлатишни ёқлаб чиқди, деб ёзади «Kommersant.ru».
«Мен Украина президенти Пётр Порошенко билан гаплашдим, у Буюк Британияга етакчилиги учун миннатдорлик билдирди… Биз Россияга янада босим ўтказиш, буни уни ‘саккизлик’дан четлатиш билан бошлаш тарафдоримиз», — деди Буюк Британия бош вазири.
У агар Донбассдаги айирмачилар Минск келишувларини бузишда забт этилган ҳудудларни кенгайтиришга уринса, Россияни янада кескин санкциялар кутиши ҳақида огоҳлантирди.
Изоҳ (0)