Украина собиқ президенти Виктор Янукович украиналикларни айни пайтда мамлакатда ҳукм сураётган ўзбошимчалик ва қонунбузарликдан ҳимоя қилиш учун бор кучини ишга солишини айтди, дея хабар бермоқда «Kommersant.ru».
Янукович 2010 йил 25 февралда беш йил муддатга Украина президентлигига сайланган эди. Бироқ 2014 йил 22 февраль куни мамлакатда давлат тўнтарилиши рўй бериб, у Олий Рада томонидан четлатилди. Конституцияга ўзгартириш киритилиб, янги сайловлар белгиланди, унинг якунлари бўйича Пётр Порошенко Украинанинг янги президентига айланди.
Январда Интерпол Янукович, унинг ўғли ва бошқа бир қатор амалдорларга нисбатан қидирув эълон қилди.
Изоҳ (0)