Мадриднинг «Реал» клуби Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида «Шалке» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди, деб хабар беради «Uff.uz».
Шу тариқа «Қироллик клуби» Чемпионлар лигасида қаторасига ўнинчи марта ғалаба қозонди. Ушбу натижа ЕЧЛ учун рекорд ҳисобланади.
Илк бора бундай натижани Мюнхеннинг «Бавария» клуби қайд этган эди. Мюнхенликлар 2013 йилнинг ноябрида Чемпионлар лигасида 10 марта қаторасига ғалабага эришиб, рекордга эришган эди.
Изоҳ (0)