Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида фигурали учиш бўйича Тўрт қитъа чемпионати якунланди. Дунёнинг кўзга кўринган спортчилари қаторида Ўзбекистондан Миша Ге ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказди, деб хабар беради Olamsport.com.
Мишанинг қисқа дастурдаги иштироки 7-ўринга лойиқ кўрилди. Эркин дастурдаги очкоси билан қўшиб ҳисоблаганда Миша Ге якунда 226.20 балл билан 24 нафар иштирокчи орасида 8-ўринни банд этди.
Қозоғистонлик Денис Тен 289.46 балл билан Тўрт қитъа чемпионати ғолибига айланди. Америкалик Жошуа Фаррис 260.01 балл билан кумуш медалга сазовор бўлди. Бронза медали хитойлик Хан Янга насиб этди. Чин юрти вакили икки курашда 259.47 балл жамғарди.
Изоҳ (0)