Ушбу ҳафтада ўзбекистонлик ҳужумчи Иван Нагаевнинг отаси вафот этганига қарамай, футболчи «Ал-Қодисия» сафини тарк этмади, деб хабар беради «Stadion.uz».
У жамоаси билан «Казма»га қарши бўлиб ўтган сафар ўйинида майдонга тушди. Бу баҳсда «Қодисия» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ғалабадан кейин пойтахтликлар 35 очко билан «Ал-Арабий»га тенглашиб олди.
«Қодисия»нинг испаниялик бош мураббийи Антонио «Казма»га қарши ўйиндаги ғалабани Нагаевга бағишлашини таъкидлаб, Чемпионлар лигаси ўйинига катта аҳамият қаратиш лозимлигини айтиб ўтди.
Маълумот ўрнида, «Ал-Қодисия» 17 февраль куни ОЧЛ саралаш босқичи доирасида Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» клуби меҳмони бўлади. Клуб раҳбарияти жамоанинг ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиши учун пул мукофоти ваъда қилди.