Украина президенти Пётр Порошенко Минскдан чиқиб, Брюсселга отланди, у ерда Европа Иттифоқи Кенгаши мажлисида иштирок этади, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua» президент маъмурияти матбуот хизматига таяниб.
«Украина президенти Минскдан ЕИ Кенгаши мажлисида қатнашиш учун Брюсселга жўнади», — дейилади президент маъмурияти Twitter’ида.
Аввалроқ ЕИ Кенгаши мажлиси Минскда Украинадаги вазият бўйича музокаралар чўзилиб кетгани сабабли қолдирилгани хабар берилган эди. Минскдаги музокаралар қарийб 16 соат давом этди.
Изоҳ (0)