АҚШнинг Калифорния штатида ноқонуний равишда қурол сақлагани учун қамалган ва «АҚШдаги энг келишган жиноятчи» номига сазовор бўлган маҳбус Жереми Микс икки йилга озодликдан маҳрум этилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
The New York Daily News ёзишича, энди у моделлик ва актёрлик карьераларини бошлашни кейинга суриб туришига тўғри келади. Газетанинг аниқлик киритишича, Микс икки нафар Голливуд агентлари билан шартнома имзолаган бўлиб, улар йигитга ойига 30—100 минг долларлик таклифларни қилмоқчи бўлган.
6 февраль, пайшанба куни федерал суд судьяси Миксга ҳукм чиқарди. Унга кўра, айбланувчи турмада 27 ой бўлиб, яна 500 соатлик реабилитация дастуридан ўтиши керак.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Калифорния штати, Стоктон шаҳри полиция маҳкамасининг Facebook’даги саҳифасига 2014 йил 18 июнь куни қўйилган Жереми Микснинг расми 100 мингдан ортиқ «Like» ва кўплаб изоҳларга сабаб бўлди. Facebook фойдаланувчилари қўлга олинган Жеремининг ҳаддан зиёд келишган эканлигини таъкидлаган ҳолда унинг чиройи хазон бўлаётганлигини билдиришган.
Изоҳ (0)