Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президенти Барак Обама Американинг CNN телеканалига берган интервьюсида АҚШ ва Россия ўртасида ҳарбий низо юзага келишини нафақат АҚШнинг ўзи, балки бутун дунё учун ҳам «оқилона тўхтам» деб атаб бўлмаслигини айтди. Бу ҳақда «Российская газета» хабар берди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Журналистнинг Украина атрофида юзага келган вазият ва Россиядаги иқтисодий вазият ҳақидаги саволига жавобан, Обама, унингча, АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатлар у илк бора президент лавозимини эгаллаган пайтда энг яхши босқичда бўлганини таъкидлади.

Обама сўзларига кўра, Американинг режаси биринчи ўринда қўшинларни ишлатишга қаратилмайди. «Бизга Россия каттадан-катта зарар кўриши керак, биз айнан шу билан шуғулланаяпмиз», — деди АҚШ президенти ва унинг мамлакати Москвага дипломатик босим ҳам ўтказишини қўшимча қилди. «Вашингтон Россиядан унинг Украинага нисбатан сиёсати учун тўлов ундиришда давом этади», — деди у.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маслаҳатлар
Қишда касал бўлмасликнинг синалган 5 та усули
Маҳаллий
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» бошқаруви раиси ва яна 3 масъулга ҳайфсан берилди
Дунё
«Россия баҳорда янги ҳужум бошлаш учун Украинадаги урушни музлатмоқчи» — Столтенберг