Македония республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу мамлакатда давлат тўнтариши амалга оширишга урунишнинг олдини олди. Бу ҳақда республика ички ишлар вазири ёрдамчиси Иво Котевскийга таяниб, ТАСС хабар берди.
Унинг айтишича, тўрт нафар гумонланувчи ноқонуний жосуслик ва кузатув воситаларидан фойдаланган ҳолда, шунингдек давлатнинг юқори лавозимдаги шахсларига таҳдид қилиб, мамлакатда давлат тўнтаришини амалга оширишга уринган.
ИИВ Хавфсизлик ва контрразведка бошқармаси собиқ директори Зоран Верушевский, унинг рафиқаси Соня, мухолифатчи Социал-демократик иттифоқ раиси Зоран Заев ва Струмница ўз-ўзини бошқариш идораси амалдори Бранко Палифровга қарши жиноий иш қўзғамоқчи.
Изоҳ (0)