Ердаги тупроқ намлигини ўта юқори даражада аниқлаш учун NASA космосга янги йўлдошли ракетани учирди, дея хабар бермоқда SMAP миссияси расмий блоги. Ушбу сунъий йўлдошни ишлаб чиқиш ва ясаш, шунингдек учириш учун АҚШ 915 миллион доллар сарфлади.
Soil Moisture Active Passive қурилмаси бунгача учирилган метеорологик йўлдошлар ичида энг юқори сезувчанликка эгадир. У қурғоқчилик, табиий офатларни олдиндан аниқлашга ёрдам бериб, мамлакат қишлоқ хўжалиги ва метеорологик хизматлари учун фойдали бўлади.
Қурилмага бунинг учун махсус радар ва радиометр ўрнатилган, улар беш сантиметргача бўлган чуқурликдаги тупроқ намлигини аниқлашга ёрдам беради.
Изоҳ (0)