«2014 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури» доирасида тизимли чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида 2014 йил давомида Ўзбекистон бўйича қарийб 1 миллион янги иш ўрни ташкил этилган бўлиб, уларнинг 60 фоизи қишлоқ ҳудудлари ҳиссасига тўғри келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий сайтида хабар берилди.
Ўз навбатида, 2014 йил республикада аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал даромадлар 2013 йилга нисбатан 10,2 фоизга ҳамда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, ижтимоий нафақа ва стипендиялар 23,2 фоизга кўпайди.
Бандлик даражаси ҳамда аҳоли даромадларининг бундай ўсиши, ўз навбатида, аҳоли турмуш даражасининг ва ижтимоий фаровонлигининг барқарор равишда ошиб боришини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Изоҳ (0)