Малайзия ҳукумати ўтган йилнинг мартида йўқолиб қолган «Боинг-777» йўловчилари ва экипаж аъзоларини ҳалок бўлган деб эълон қилди, деб ёзади ТАСС фуқаролар авиацияси департаменти раҳбари Азҳаруддин Абдул Раҳмонга таяниб.
Malaysia Airlines’нинг Куала-Лумпурдан Пекинга учиб кетаётган самолёти 2014 йил 8 мартга ўтар кечаси радарлардан йўқолиб қолган эди. Кема бортида 239 киши бўлган.
24 март куни Малайзия бош вазири Нажиб Тун Раззоқ «‘Боинг’ парвози Ҳинд океанида якунлангани»ни эълон қилган эди. Бироқ шу пайтгача самолёт парчалари топилмади.
Ҳалокат сабабларини тергов қилиш ишлари ҳақидаги дастлабки маъруза март бошида чоп этилади.
Изоҳ (0)