АҚШлик профессионал хўранда Рэнди Сантел энергетик қуввати 4,5 минг килокалорияни ташкил этувчи нонуштани 12 дақиқада еб битирди, дея хабар бермоқда The Daily Mirror. Сантелга тортилган таомлар орасида олти бўлак бекон, олтита колбаса, олтита тухум, олтита тост бўлаги ва олтитадан икки хил қуймоқ бор эди.
Рекорд нонуштасини америкалик Англиянинг Лестер шаҳрида жойлашган Жонс бистро қаҳвахонасида тановвул қилди. Жараённи 300 дан ортиқ томошабин кузатди. «Иш»дан чалғимаслик учун Сантель дастурхон қаршисида тиззалаб ўтирди ва наушник тақиб олди.
28 ёшли Сантель сўзларига кўра, зич бўлгани туфайли қуймоқни ейиш нонуштанинг энг қийин қисми бўлган.
Изоҳ (0)