McDonald’s президенти Дон Томпсон 1 март куни истеъфога чиқади, унинг ўрнини вице-президент Стив Истербрук эгаллайди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Таҳлилчилар фикрича, савдо ҳажми тушиб кетгани учун McDonald’s раҳбарияти шу тариқа сармоядорларга вазиятни жиддий ўзгартириш ва яхшилаш бўйича ўз интилишини кўрсатмоқчи.
Маълум бўлишича, McDonald’s компаниясининг 2014 йилдаги фаолияти натижалари 2013 йилги кўрсаткичлардан паст бўлиб чиққан. Савдо, даромад ва фойда ҳажми камайган. Фастфуд бўйича дунё етакчисининг йиллик савдо ҳажми сўнгги марта 2002 йилда пасайган эди.
Изоҳ (0)