Европа иттифоқи АҚШнинг Жоржия штатида ақлан заиф Уоррен Ли Хиллга нисбатан ўлим жазоси ижро этилгани юзасидан афсус билдирди, дея хабар бермоқда Interfax.
ЕИнинг ташқи сиёсий хизмати вакили сўзларига кўра, ақлан носоғлом эканлиги кўрсатилганига қарамай, Уоррен Ли Хиллнинг қатл этилиши инсон ҳуқуқлари меъёрлари ва халқаро гуманитар ҳуқуқнинг минимал стандартларига зиддир.
«Шафқат тўғрисидаги кўплаб илтимослар, жумладан Евроиттифоқ томонидан жўнатилган сўровлар эътиборга олинмаганидан афсусдамиз», — дейилади баёнотда.
Изоҳ (0)