Францияда бир кечанинг ўзида Париждаги террористик ҳужумларни тергов қилиш ишлари доирасида ўн киши қўлга олинди. Бу ҳақда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларидаги манбасига таяниб Agence France-Presse хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
Ҳибсга олиш Париж ташқарисида содир бўлган.
Аввалроқ Францияда кетма-кет терактлардан сўнг терроризмга алоқадорлик бўйича 50 дан ортиқ жиноий иш қўзғатилгани хабар берилган эди. Бундай статистикани Франция адлия вазирлиги тақдим этган.
Изоҳ (0)