25 январь куни Доғистондан Москвага мусулмонлар учун табаррук нарса — Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарнинг соч толаси келтирилади, дея хабар бермоқда ТАСС Москвадаги Мусулмонлар диний бошқармасига таяниб.
Уни «Крокус Сити Холл» концерт залида бўлиб ўтадиган «Мавлуд ан Набий» байрам кечасида кўриш мумкин. Соч толаси ўзи доимий сақланадиган махсус капсулада келтирилади. Хавфсизлик юзасидан у қўшимча равишда шаффоф ойнадан қилинган контейнерга жойлаштирилади. Табаррук буюмни катталаштирувчи ойна орқали кўриш мумкин бўлади.
Мавлуд ан Набий ёки Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарнинг таваллуд куни Ислом ой тақвимининг учинчи ойи 12-санасида нишонланади. Бу йил байрам 2—3 январга тўғри келди.
Изоҳ (0)