Рим папаси Франциск сўз эркинлиги динни ҳақорат қилиш ҳуқуқини бермаслигини айтди, дея хабар бермоқда NBC News.
«Ҳеч ким провокация қилиш, бошқа кишиларнинг динини ҳақорат қилиш ва эътиқод устидан кулишга ҳақли эмас», — деди понтифик. Унинг айтишича, ҳар бир дин ўз фазилатларига эга, ва сўз эркинлиги ҳуқуқи умумий манфаатни кўзлаб гапириш мажбуриятини ҳам ўз ичига олади.
Сўз эркинлиги ҳуқуқининг чекланиши масаласи 7—9 январь кунлари Францияда бўлиб ўтган террорчилик ҳаракатларидан сўнг кенг муҳокама этила бошлади.
Изоҳ (0)