Россиянинг Калуга вилояти Обнинск шаҳрида Сибирь зотли мушук қаҳратон совуқда кўчада қутининг ичида қолдириб кетилган чақалоқни қутқарди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Мушук 2—3 ойлик болани бир неча соат давомида ўз тафти билан иситиб ўтирган. Маҳаллий фуқароларнинг айтишича, у яқин атрофдаги уй эгалари эътиборини тортиш мақсадида миёвлаган.
Охир-оқибат чақалоқни кўришган ва касалхонага етказишган, у ерда болакайда совқотиш белгилари йўқлиги аниқланган.
Полиция боланинг ота-онасини қидирмоқда.
Изоҳ (0)