Диаметри 500 метр, оғирлиги 157 миллион тоннага тенг 2004 BL86 астероиди 26 январь куни Ерга яқин келади, дея хабар бермоқда «РИА Новости». У сайёрамизга Ойдан Ергача бўлган масофанинг уч бараварига тенг масофада яқинлашади ва у учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди.
NASAнинг реактив ҳаракат лабораторияси ходими Дон Йеоманс айтишича, ушбу астероид сўнгги 200 йил ичида сайёрамизга бунчалик яқин келмаган. Шундай яқин масофада учиб ўтиши уни кузатиб, юзасини ўрганиш имкониятини беради.
«NASA астероидга микротўлқинли нур билан таъсир этиб, унинг юқори аниқликдаги 3D суратлари ва 3D-моделини олмоқчи», — деди у. Астрономлар бугунги кунда ушбу осмон жисми тузилиши ва кўриниши тўғрисида деярли ҳеч қандай маълумотга эга эмас.
Изоҳ (0)