Германия канцлери Ангела Меркель Россия президенти Владимир Путиннинг G7 саммитига таклиф этилиши имкониятини истисно этди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Унинг сўзларига кўра, Қримнинг босиб олиниши Шарқий Украинадаги воқеалар каби халқаро ҳуқуқ тамойилларининг қўпол бузилиши бўлди.
«Айнан шунинг учун айни пайтда Путиннинг июнда Баварияда бўлиб ўтадиган G7 саммитига таклиф этилиши учун ҳеч қандай имконият йўқ», — деди Меркель.
У баҳорда Қрим Россияга қўшилганидан сўнг киритилган санкциялар масаласи муҳокама этилишини айтди.
«Жорий вазиятни ҳисобга олган ҳолда санкциялар сақланиб қолиши мумкин», — дея таъкидлади у.
Изоҳ (0)