Бишкек ИСЕСКО (Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти) лойиҳаси доирасида ислом маданияти пойтахти номини Олма-Отага топширди. Бу ҳақда Қирғизистон Маданият, ахборот ва туризм вазирлигига таяниб, «24.kg» хабар берди.
15 январь куни Қирғиз миллий филармониясида «Бишкек — ислом маданияти пойтахти» лойиҳасининг расмий ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Бишкек 2014 йилда ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинган эди.
ИСЕСКО вакили Алибобо Бобоев Қирғизистон маданият вазири Олтинбек Мақсудов билан бирга қозоғистонлик ҳамкасбларига ислом маданияти пойтахти калитини топширди.
Изоҳ (0)