Жанубий Корея расмийлари Корея Халқ Демократик Республикаси ҳақида ижобий фикр билдирган аёлни қўлга олди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Корея Республикаси прокуратурасининг исми ошкор қилинмаган вакилидан Reuters келтирган иқтибосда айтилишича, Хван Сон исмли аёл Жанубий Кореянинг миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунини бузганликда айбланмоқда.
Суд уни қўлга олиш ҳақидаги сўровни маъқуллаган. Аёлнинг ўзи эса қўйилган айбларни рад этмоқда. Қайд этилишича, Хван Сон иккала Корея бирлашуви тарафдори ҳисобланади ва 2005 йилда КХДР пойтахти Пхеньян шаҳрида ўз ўғлини дунёга келтирган.
Изоҳ (0)